Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

“Muslim ТV” интернет телеканали иш бошлади

A A A
“Muslim ТV” интернет телеканали иш бошлади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “ITV.UZ” интерактив телевидениеси билан ҳамкорликда “Muslim ТV” интернет телеканали йўлга қўйилганини маълум қилмоқда.

Фойдаланувчилар “ITV.UZ”га уланиш орқали “Muslim ТV” каналини интернет тармоғидаги itv.uz сайтидан рўйхатдан ўтган ҳолда кўрсатувларни томоша қилиши мумкин.

Мобил қурилмалар учун эса itv.uz мобил иловасини кўчириб олган ҳолда интернет телеканалини кузатиш мумкин бўлади.

Ушбу интернет телеканал барчамиз учун манфаатли бўлишини Яратгандан сўраб қоламиз!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Киритилди: 11:53 29.05.2018. Ўқилди: 1790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар