Олимлар ҳинд океани тубидан катталиги мушукдек келадиган сувости суварагини топишди...
Сингапурлик биологлар гуруҳи аъзолари Ҳинд океанига ер юзида жуда кам учрайдиган жониворларни тутиш, уларни лаборатория шароитида чуқур ўрганиш мақсадида ташриф буюришганди. Ҳақиқатан, ҳинд океани камёб ва фанга умуман маълум бўлмаган жонзотларга бой. Океанда қонхўр ва танаси аррадан-да ўткир қисқичбақаларни ҳам учратса бўлади. Уларни ҳам ҳали олимлар тўлиқ ўрганиб чиқишга улгуришмаган.
Энг ажабланарлиси шу бўлдики, Сингапур олимлари сув остидан ҳажми мушук ҳажмига тенг сувости суварагини топишди. Бунақаси ҳали бўлмаганди. Олимларнинг ўзи ҳам биринчи марта бундай жонзотга дуч келиши экан.
Насиб бўлса, сувости улкан суварагини яқин вақтлар ичида лаборатория шароитида ўрганишади, керак бўлса бошқача усуллар ёрдамида суваракнинг хусусиятлари ва бошқа жиҳатлари аниқланиб, кенг омма эътиборига ҳавола этилади.