Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Муроджон Аҳмадалиев IBF'га шикоят билан чиқди ва Наоя Иноуэга мурожаат қилди

Муроджон Аҳмадалиев IBF'га шикоят билан чиқди ва Наоя Иноуэга мурожаат қилди

Профессионал боксчимиз, икки йўналишда собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиевнинг адвокати Пэт Инглиш япониялик мутлақ чемпион Наоя Иноуэ билан бўлаётган мунозараларга ойдинлик киритди.

"Биз бу пуллик реклама таклифларига, Сэм Гудман Иноуэнинг навбатдаги рақиби бўлишига қаршимиз. Муроджон Аҳмадалиев узоқ вақтдан бери WBA чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар бўлиб келган. Буйруққа кўра, Наоянинг кейинги жанги WBA камари учун мажбурий даъвогар билан бўлиши керак.

Биз WBA'дан мажбурий ҳимоя жангини ташкил этилишини талаб қилдик. Биз таҳдид қилмоқчи эмасмиз, лекин жаноб Иноуэ WBA'нинг мажбурий ҳимоясидан қочишга ҳаракат қилса, биз қонуний чоралар кўрамиз.

Агар жаноб Иноуэ WBA чемпионлик унвонидан воз кечмоқчи бўлса, биз унинг Аҳмадалиевдан бошқаси билан жанг қилишига тўсқинлик қилмаймиз, лекин биз ҳозир содир бўлаётган воқеаларга қаршимиз. Кимдир ёки бирор ташкилот жаноб Аҳмадалиевнинг ҳуқуқларини поймол этаётганига қаршимиз", деб ёзди Инглиш.

Аҳмадалиев жамоаси бу мурожаати билан IBF ташкилотидан Наоя Иноуэ ҳамда мажбурий даъвогар Сэм Гудман жангига буйруқ бермасликни сўраган.

Киритилди: 09:36 18.10.2024. Ўқилди: 766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!