Саудия Арабистонидан муқаддас Каъба ёпинчиғи - кисванинг эшик қисми тўлиқ ҳолда Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази хабар берди.
Қайд этилишича, муқаддас Каъба ёпинчиғининг ушбу кисми Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициясидан ўрин олиши кутиляпти.
Шу йилнинг февралида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилганди.
Юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Саудия Арабистони подшоҳи Салмон Ол Сауднинг Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчасини топширганди.