Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Мундиалдаги рақибимиз олдига жиддий мақсад қўйди

Мундиалдаги рақибимиз олдига жиддий мақсад қўйди

2026 йилги жаҳон чемпионатининг “К” гуруҳида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бирга жой олган Португалия футболчилари ўз олдига катта мақсад қўйган.

Жамоа етакчиларидан Бруну Фернандеш мундиал олдидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

- Жаҳон чемпионати биз учун ҳар доим алоҳида аҳамиятли турнир ҳисобланади. Биз ўз мамлакатимизни ҳимоя қиламиз. Бу фаолиятимиздаги энг муҳим ва ёрқин лаҳзалардан бири.

Энг катта кучимиз – жамоавий бирлик. Бу барчага кўриниб турибди ва миллий жамоамиз учун катта устунлик ҳисобланади.

Асосий мақсадимиз – жаҳон чемпионатини ютиш.

Финалга чиқиб, у ерда исталган рақибга қарши ўйнашнинг ўзи ажойиб бўлар эди. Биз бу натижага ҳали ҳеч қачон эришмаганмиз. Бу ҳақиқий орзу.

Мен, энг аввало, Португалиянинг чемпион бўлишини истайман, - деди Бруну Фернандеш.

Португалия миллий терма жамоаси “ЖЧ-2026”нинг К гуруҳида Ўзбекистон миллий терма жамоасидан ташқари, Колумбия ва Конго демократик Республикаси вакиллари билан ҳам ўйнайди.

Киритилди: Бугун 13:45. Ўқилди: 276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!