Алишер Навоий номидаги Киночилар уйида «Олтин Ҳумо» миллий кинотақдимотининг 2023 йилги тақдирлаш маросими бошланди.
Унда Ўзбекистон халқ артисти, дубляж санъати устаси Мукамбар Раҳимова ўзбек киносига қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.
Маросим Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан ташкил этилмоқда.