Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Мужтаба Хоманаий мамлакатни тарк этган....

Мужтаба Хоманаий мамлакатни тарк этган....

Бу ҳақда Исроил манбаси хабар бермоқда

Эроннинг янги Олий Раҳбари Мужтаба Хоманаий мамлакат ташқарисида ва унинг номидан эълон қилинган баёнотлар гўёки ИИҚК қўмондони Ваҳидий ва ИИҚКнинг бошқа юқори лавозимли амалдорлари томонидан тайёрланмоқда.

Исроил хавфсизлик манбаси Al Hadath телеканалига берган интервюсида шундай деди. Манбанинг сўзларига кўра, Мужтаба Хоманаийнинг Эронда йўқлиги жиддий бошқарув инқирози ва мамлакат раҳбарияти ичида чуқур ички бўлинишлардан далолат беради.

Манба шунингдек, Теҳрон марҳум Олий Раҳбар Али Хоманаийнинг ўлдирилиши учун қасос олиш мақсадида Тел-Авив марказида Исроилнинг юқори лавозимли амалдорларини ўлдириш бўйича операция тайёрлаётганини даъво қилди.

Манбанинг таъкидлашича, АҚШ Эрон Исроил ҳудудига ҳужум қилса ҳам, Исроилнинг ҳужумкор операцияларда иштирок этишини истамайди.

Киритилди: 15:42 20.07.2026. Ўқилди: 8223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!