Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Муҳаммад Салоҳ Серхио Рамосни ёлғончиликда айблади

Муҳаммад Салоҳ Серхио Рамосни ёлғончиликда айблади

Эслатиб ўтамиз, мисрлик футболчи Чемпионлар Лигаси финалидан ўрин олган «Реал» - «Ливерпуль» (3:1) ўйинида, Рамос билан курашдан сўнг, жароҳат олган эди. Кейинчалик, испаниялик Салоҳ биринчи бўлиб унинг қўлини ушлаб олганини айтганди.

«Рамоснинг изоҳи? Бу кулгили. Олдин сени йиғлашга мажбур қилган инсон кейинчалик кулдирмоқда, бу ҳар доим ёқимли. Балки у менга жаҳон чемпионатига қадар соғайиб кетаманми ёки йўқми, шу ҳақда айтиб берар? У менга хабар ёзди, бироқ, унга ҳаммаси жойида деб ҳеч қачон айтмаганман. 

Бу ҳолатда қоида бузилганмиди? Билмайман. Ерга йиқилганимда жисмоний оғриқ ва хавотирлар тўлқини остида қолдим. Чемпионлар Лигаси финалини тугатолмаганимдан жаҳлим чиқди ва чуқур афсусландим.

Аммо, ҳозир аҳволим яхши. Умид қиламанки, Уругвайга қарши илк ўйинда майдонга тушаман. Ҳаммаси баҳсдан олдинги аҳволимга боғлиқ бўлади» - деб Салоҳ сўзларини келтирмоқда Mirror.

KUN.UZ

Киритилди: 16:20 09.06.2018. Ўқилди: 2737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!