Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Муҳаммад Салоҳ АПЛда энг кўп гол урган африкалик футболчилар топ-5 лигига кирди

Муҳаммад Салоҳ АПЛда энг кўп гол урган африкалик футболчилар топ-5 лигига кирди

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Премьер Лига 21-тури доирасида 31 январь куни «Вест Ҳэм»га қарши баҳсда (3:1) дубль муаллифига айланди.

Шу тариқа мисрлик футболчи АПЛдаги голлари сонини 90 тага етказиб олди. Салоҳ ушбу кўрсаткични қайд этган Англия чемпионати тарихидаги бешинчи африкалик футболчи бўлди. Бунинг учун унга 141 ўйин керак бўлди.

Салоҳ бу борада жамоадоши Садио Мане (Сенегал, 91 гол, 213 ўйин), «Эвертон» ва «Портсмут» собиқ ҳужумчиси Якубу Айегбени (Нигерия, 95, 252), «Арсенал», «Тоттенҳэм» ва «Манчестер Сити» собиқ форварди Эммануэль Адебайор (Того, 97, 242) ва «Челси» собиқ футболчиси Дидье Дрогбадан (Кот-д’Ивуар, 104, 254) ортда қолмоқда.

Шунингдек, Салоҳ кетма-кет тўрт мавсумдан буён «Ливерпуль» сафида 20+ гол уриб келмоқда.

Киритилди: 08:00 02.02.2021. Ўқилди: 1981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!