Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Мудҳиш ЙТҲ: Тошкентда 9-синф ўқувчиси отасининг машинасида ЙТҲга учраб, вафот этди

A A A
Мудҳиш ЙТҲ: Тошкентда 9-синф ўқувчиси отасининг машинасида ЙТҲга учраб, вафот этди

3 ноябрь куни шанба куни Тошкент шаҳридаги навбатдаги мудҳиш ЙТҲ қайд этилди.
 
Пойтахтнинг Яшнобод туманида яшовчи 67-сонли ўрта мактабнинг юқори 9-синф ўқувчиси М.Қ. синфдоши М.А. билан отасига тегишли Mercedes benz русумли автомашинани ҳужжатларсиз Асалобод кўчасида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги дарахтга бориб урилган.
 
Натижада автомашина йўловчиси, 67-сонли ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси М.А. жароҳат олиб шифохонага келтирилганида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Qalampir.uz

Киритилди: 13:20 05.11.2018. Ўқилди: 1571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар