Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Муддати ўтган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан машина бошқарилса қандай жавобгарлик бор?

A A A
Муддати ўтган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан машина бошқарилса қандай жавобгарлик бор?

Амал қилиш муддати ўтган ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Муддати ўтгандан кейин ҳам фуқаролар транспорт воситасини бошқарадиган бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарган ҳисобланади ва ЙҲХБ ходимлари томонидан маъмурий жавобгарликка тортилишига ва ҳайдовчига нисбатан БҲМнинг беш баравари (бугунги кунда 1.500.000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномани алмаштириш муддати қуйидагича:

• 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
• 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
• 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
• 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Эски “права”ни янгисига алмаштириш учун нафақат ДХМларга, балки бeвосита ваколатли идора ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.

Киритилди: 20:27 27.01.2023. Ўқилди: 4444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!