Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

МРБ раҳбари Уилям Бернс Украинага яширинча ташриф буюрди

МРБ раҳбари Уилям Бернс Украинага яширинча ташриф буюрди

АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Уилям Бернс 15 феврал куни Украинага яширинча ташриф буюриб, АҚШ томонидан молиялаштиришнинг янги миқдорига рози бўлишдаги муаммолар фонида мамлакат раҳбарларини «тинчлантириш» учун келган. Бу ҳақда 25 феврал, якшанба куни The New York Times (NYT) манбаларига таяниб ёзди.

Баъзи Украина разведка ходимлари америкалик ҳамкасбларидан, агар муваффақиятсизликка учраса, Марказий разведка бошқармаси улардан воз кечадими ёки йўқми, шуни сўради. «Бу Афғонистонда аввал ҳам содир бўлган, энди Украинада ҳам бўлади», - дея хавотир билдирди украиналик юқори мартабали зобит.

«Биз кўп йиллар давомида Украинага аниқ содиқлигимизни намойиш қилдик ва бу ташриф АҚШ мажбурияти давом этишига яна бир кучли сигнал бўлди», деб тушунтирди АҚШ разведка манбаси жавобида.

Маълумот учун, бу Марказий разведка бошқармаси директорининг икки йил ичида Украинага ўнинчи ташрифи бўлди. Марказий разведка бошқармаси ва Украина разведка хизматлари ўртасида 2014 йилдан бери яқин алоқалар мавжуд.

Киритилди: 01:24 27.02.2024. Ўқилди: 1187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!