Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Москвада ўзига ўқ узган рассом қўлга олинди (ВИДЕО)

Москвада ўзига ўқ узган рассом қўлга олинди (ВИДЕО)

Москвадаги "Қизил майдон"да намойиш пайтида рассом Павел Крисевич бўш патронлар билан "ўзини отиб ташлади", деб хабар беради воқеа жойидан Readovka мухбири. Шундай қилиб, у Россияда сўз эркинлиги бузилишига қарши норозилик билдирди.



«У ҳавода икки марта ўқ узди. Кейин у ўз жонига қасд қилишни тасвирлади. Сўнг полициячилар ва Росгвардия зобитлари уни қўлга олишди», - деб хабар беради Readovka мухбири.

Унинг фикрига кўра, Крисевич онгли, чунки полиция ходимлари рассомга қарши куч ишлатган. Павел Крисевичнинг юзи куйган. Рассом бўш автомат ва бўш патронлардан фойдаланган.

Шу йил бошида Крисевич ўзини тиканли симларга боғлаб, Москва марказида "спектакль" намойиш этганди.

Киритилди: 17:26 11.06.2021. Ўқилди: 1364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!