Москвада собиқ Иттифоқ даврида қурилган "Киргизия" кинотеатри ўрнида “Қирғизистон билан учрашиш жойи” кўп функцияли жамоат маркази очилди.
Беш қаватли бинонинг майдони 27 000 м². Унда Қирғизистон маданиятини ўзида мужассам этган барельеф ҳайкаллари ва безакларининг барчаси сақланиб қолган ва қайта тикланган.
Марказ очилишида Қирғизистон элчиси Гулнора-Клара Самат иштирок этди. У ерда қирғиз таомлари кафеси ва Қирғизистон маҳсулотлари сотиладиган дўконлар жойлаштирилади.