Агар россияликлар Украина пойтахтида блэкаут юзага келтириш билан таҳдид қиладиган бўлса, Москвада ҳам электр энергияси тўлиқ ўчади, деди Владимир Зеленский.
Украина президенти бу ҳақда журналистлар билан бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Зеленскийнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Венгрия ўзи учун жуда хавфли ишлар қилмоқда, у дронлар ёрдамида Украина ҳудудида разведка ҳаракатларини амалга оширмоқда;
◾️ Киев АҚШ президенти Доналд Трампга 90 миллиард долларлик зарурий қурол-аслаҳалар рўйхатини топширди;
◾️ Украина бир ойдан бери Исроил томонидан етказилган Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимидан фойдаланмоқда. Украина кузда яна 2 та Patriot тизимини олади;
◾️ 10 сентябр куни Россия Полша томон 100 га яқин дрон учирганди, биз уларнинг асосий қисмини ўз ҳудудимизда уриб туширганмиз.