Москвадаги улкан ҳосил кўргазмасида 817 кг оғирликдаги рекорд даражадаги ошқовоқ тортилди, деб хабар беради "РИА Новости".
Катта қовоқларни тортиш Москва давлат университетининг "Аптекария боғи" ботаника боғи ҳудудида бўлиб ўтди Бешта гигант қовоқдан бири 771 кг оғирликда ўтган йилги рекордни янгилади. Сабзавотнинг вазни ҳақидаги маълумотлар янги ютуқни расмий рўйхатдан ўтказиш учун Россия рекордлар китобига тақдим этилади.
Тарози якунида қолган баҳайбат қовоқлар 301, 317, 508 ва 771 килограмм вазнга эга бўлди.
14 сентябрь куни "Аптекария боғи" ҳудудида улкан сабзавотлар кўргазмаси очилади. Унда гигант қовоқлар, жумладан, рекордчи, шунингдек, йирик пиёз, лавлаги, қовоқ, бодринг ва бошқа сабзавотлар намойиш этилади.