Россия ва Хитой бугунги кунда илғор Ғарб технологияларидан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келмоқдалар, бундай шароитда улар илмий-техникавий соҳада фаол ҳамкорлик қилишлари мумкин.
Бу ҳақда Хитой марказий телевидениесига берган интервьюсида Россиянинг Хитойдаги элчиси Игор Моргулов айтиб ўтди.
“Мамлакатларимизнинг илғор Ғарб технологияларидан фойдаланиши бугунги кунда қийин. Бундай шароитда Россия ва Хитой бу соҳада, жумладан, билим ва технологиялар алмашинуви, қўшма ишланмаларни илгари суриш бўйича фаол ҳамкорлик қилиши мумкиндек кўринади”, — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Моргулов Хитойнинг ривожланиши Москва ва Пекин ўртасидаги сармоявий шериклик учун яхши имкониятлар яратишини таъкидлади.
У, шунингдек, "Хитойнинг иқтисодий ўсиши бизнинг илмий ва технологик ўзаро ҳамкорлигимиз учун яратадиган имкониятлар"га эътибор қаратди.