Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Москва шаҳри метрополитенининг марказий бекатларида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишлаган видеоролик намойиш этилмоқда

Москва шаҳри метрополитенининг марказий бекатларида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишлаган видеоролик намойиш этилмоқда

Москва метрополитенининг бешта марказий бекатида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган видеороликлар намойиши йўлга қўйилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Жорий йилнинг 1-15 апрель кунлари бўлиб ўтаётган ушбу лойиҳада мамлакатимизнинг бор гўзаллиги ва сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги маълумотлар Москва шаҳри аҳолиси ҳамда меҳмонлари эътиборига тақдим этилмоқда.

Ушбу видеоролик Москва метрополитени йўловчиларига бир зум тўхтаб, замонавийлик ва қадимий анъаналар билан чамбарчас боғланган Ўзбекистон билан яқиндан танишиш имкониятини бераяпти.

Умумий йўловчи оқими ойига 5 миллиондан ортиқ, ҳар куни 1170 марта қатновлар амалга ошириладиган Москва метроси йўловчилари Ўзбекистондаги масжидлар ва маҳобатли миноралар, яшил водийлар ва улуғвор тоғ тизмаларининг такрорланмас манзаралари инсон руҳиятига қандай таъсир кўрсатишига гувоҳ бўлмоқда.

Намойиш этилаётган лавҳалар, шунингдек, россиялик сайёҳлар қалбида Ўзбекистоннинг гўзаллигини ўз кўзи билан кўриш, юртимиз тарихи, бой маданияти ва гастрономиясининг ёрқин ҳамда ўзига хос таъмини бевосита ҳис қилиш истагини уйғотмоқда.

Киритилди: 13:24 04.04.2024. Ўқилди: 994 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!