Москва Россия, Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирларининг Россия пойтахтида учрашувини ташкил этишга тайёрлигини тасдиқлади, бироқ ҳозирча аниқ сана йўқ. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Михаил Галузин маълум қилди.
"Биз Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари даражасида икки томонлама муносабатларни нормаллаштириш, тинчлик шартномасини имзолаш бўйича кейинги мулоқот учун Москва платформасини тақдим етишга тайёрлигимизни бир неча бор тасдиқладик. Бизнинг бу тайёрлигимиз ўзгармасдир. Бундай тадбирни ўтказиш вақтини келишиб олсак, уни ўз вақтида еълон қиламиз", деди у.