Москва Исроилнинг эҳтимолий ҳужумидан ҳимоя қилиш учун Эронга замонавий қирувчи ва ҳаво мудофаа тизимларини топшириши мумкин - The Washington Post.
Нашр разведка манбаларига таяниб, Россия Эронга асосан 1979 йилгача ишлаб чиқарилган реставрация қилинган америка ва совет самолётларидан ташкил топган Эрон ҳаво кучларини модернизация қиладиган Су-35 бомбардимончи самолётларини етказиб бериш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берди. Бундан ташқари, Эрон Россиянинг янада кучли С-400 тизимини олишга интилди.