Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Москва Ғарб элчихоналарини "троллинг" қилмоқда

A A A
Москва Ғарб элчихоналарини "троллинг" қилмоқда

Москвадаги Британия элчихонаси олдидаги майдонга Луганск Халқ Республикаси номи берилди.

Сергей Собянин Москвадаги Британия элчихонаси олдидаги майдонга Луганск Халқ Республикаси номи бериш ҳақидаги қарорни имзолади.

Ушбу қарор “Фаол фуқаро” платформасида ташкил этилган овоз бериш дан сўнг қабул қилинди. Шаҳар мэри хабарига кўра, унда 109 603 киши иштирок этган ва 56,85 фоиз одам Британия элчихонаси олдидаги номсиз майдонга Луганск Халқ Республикаси номи беришни маъқуллаган.

Аввалроқ, Москвадаги АҚШ элчихонаси олдида жойлашган бўш майдонга Донецк Халқ Республикаси номи берилган эди. Шундан сўнг АҚШ элчихонаси манзили “Москва шаҳар, Донецк Халқ Республикаси майдони 1 уй” деб ўзгарган эди. Манзили ўзгарганидан сўнг АҚШ элчихонаси ўз сайтида почта адреси ўрнига координаталарини кўрсата бошлаган эди.

Киритилди: 06:18 06.07.2022. Ўқилди: 3604 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!