Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Москва АҚШнинг Сурияга берган зарбасини қоралади

Москва АҚШнинг Сурияга берган зарбасини қоралади

Москва Вашингтоннинг Суриядаги объектга қарши авиазарбасини қоралайди ва AҚШни Сурия суверенитетини ҳурмат қилишга чақиради. Россия ТИВ шундай баёнот берди.

Маълумот учун, 26 февраль куни AҚШнинг Сурияга берган авиазарбаси натижасида камида 17 киши ҳалок бўлди. Гап Эронийпараст қуролли тузилмаларнинг жангарилари ҳақида кетмоқда. AҚШ зарбалар учун F-15 қирувчисидан фойдаланган.

Пентагон Aмерика ҳарбийларининг Сурия ҳудудига берган зарбасини тасдиқлади. Ҳужумга буйруқ AҚШ президенти Жо Байден томонидан берилган. AҚШ ҳарбийларининг мақсади Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган милициянинг инфратузилмаси эди. Департаментнинг таъкидлашича, зарбалар сўнгги пайтларда Ироқдаги AҚШ ва коалиция вакилларига қарши ҳужумларга жавобан қилинган.

Киритилди: 15:20 26.02.2021. Ўқилди: 2447 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!