Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Молиявий пирамида ташкил қилган тадбиркор қамалди

Молиявий пирамида ташкил қилган тадбиркор қамалди

3 январь куни Актобеда молиявий пирамида ташкил қилиб, уни бошқарганликда айбланган маҳаллий тадбиркор Қуаниш Жақсибаев устидан ҳукм чиқарилди. У айбдор деб топилган ва олти ярим йил муддатга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилинди.
Тергов версиясига кўра, у 2016-2017 йилларда APPORT мобиль иловасини ташкил қилган ва катта даромад ваъда қилган ҳолда актобеликларга унинг акциядорлари бўлиш таклифини берган. Лойиҳага қирқ мингга яқин киши маблағ берди. Суд пресс-релизида таъкидланишича, Жақсибаев 167 миллион тенгедан кўпроқ пул тўплаган ва бу пулнинг катта қисмини ўзлаштириб юборган.
Жақсибаев устидан ҳукм ўқилганидан сўнг, судланувчини қўллаб-қувватловчи ўнлаб омонатчилар суд залида суд ижрочилари билан жанжаллашиб кетди, улар стол ва стулларни улоқтирди. Ҳодиса жойига бир нечта полиция наряди келди ва ғазабланган одамларни ушлай бошлади.

Manba: ЎзА

Киритилди: 10:54 04.01.2019. Ўқилди: 2038 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!