“Европа интеграцияси бўйича референдумда Молдова фуқаролари қатъий “йўқ” дейишига қарамасдан Санду ҳокимияти ҳақиқий натижаларни яшириш учун ҳамма ишни қилди.
Хусусан, Европа Иттифоқига қўшилишни ёқловчилар сони кун давомида минимал даражада бўлган ва сўнгги лаҳзада кескин ошган. Бу кўрсатгичлар қаердан олинганини ҳеч ким билмайди”, - деди Россия ТИВ вакили.
Эслатиб ўтамиз, Молдовада бўлиб ўтган референдумда сайловчиларнинг 50,46 фоизи ЕИга қўшилишни ёқлаб, 49,54 фоизи қарши овоз берган эди.