Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Молдовада сайловларда овозларини “сотган” фуқаролар жаримага тортилди

Молдовада сайловларда овозларини “сотган” фуқаролар жаримага тортилди

Молдова Коррупцияга қарши кураш миллий маркази 23 октябрга қадар полициядан бундай ҳуқуқбузарликлар ҳақида 350 та хабар олган ҳолда “пассив сайлов коррупцияси” моддаси бўйича жами 1 миллион лей (тахминан 52 минг евро) миқдорида жарима солди.

Молдова қонунларига кўра, “пассив сайлов коррупцияси” “ўзи ёки бошқа шахс учун сайловда овоз бериш ҳуқуқини амалга ошириш ёки амалга оширмаслик мақсадида сайловчидан ўзига тегишли бўлмаган ҳар қандай шаклда товарлар, хизматлар, имтиёзларни шахсан ёки воситачи орқали талаб қилиш, қабул қилиш ёки олиш жинояти ҳисобланади”.

Президентлик сайловларининг биринчи босқичида ғалаба қозонган Майя Санду “демократияга мисли кўрилмаган ҳужум” уюштирилганини эълон қилди. "Бизда жиноий гуруҳ 300 минг овоз сотиб олмоқчи бўлганига оид далиллар ва маълумотлар бор. Бу мисли кўрилмаган фирибгарлик бўлиб, бундан мақсад демократияга путур етказишдир", — деб баёнот берди у.

Киритилди: Бугун 14:20. Ўқилди: 296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!