Молдова президенти Майя Санду қишлоқ ўқитувчиси билан судлашмоқда.
Гап шундаки, ўқитувчи Анна Мичалакини ижтимоий тармоқда президентнинг бобосини қишлоқдошларини қоралаб, уларнинг депортациясига сабаб бўлгани ҳақида ёзган.
Ўқитувчи шунингдек, президентнинг бобоси Михай Сандуни черковни таҳқирлаб, ундаги рамзларни ёқиб юборишда айблаган.
Энди эса аёлнинг ўзи туҳматда айбланяпти.