Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Moderna - болаларда вакцинанинг клиник синовларини бошлади

Moderna - болаларда вакцинанинг клиник синовларини бошлади

АҚШнинг Moderna компанияси 6 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларда mRNA-1273 номли коронавирусга қарши вакцинасининг 2/3 фаза синовларини бошлагани ҳақида эълон қилди, дея хабар берди РИА Новости.

Тадқиқотлар давомида вакцинанинг 28 кун оралиғида юборилган икки дозаси бўйича хавфсизлиги, организмга таъсири, шунингдек, самарадорлиги баҳоланади. Синовларда АҚШ ва Канада бўйлаб 6750 нафар болалар иштирок этиши кўзда тутилган.

Синовлардан сўнг, тадқиқот иштирокчилари 12 ой давомида кузатиб борилади.Moderna ўз вакцинасини ёш болаларда синовдан ўтказаётган илк компания бўлди. Ўтган йилнинг декабрида Moderna АҚШда 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида COVID-19 вакцинасини синовдан ўтказишни бошлаган эди.
 

Киритилди: 21:43 17.03.2021. Ўқилди: 2487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!