Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

МЛС клублари Левандовскига қизиқиш билдирмоқда

МЛС клублари Левандовскига қизиқиш билдирмоқда

"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски бир қанча фойдали таклифлар олиши мумкин.

Аввалроқ бир неча бор хабар қилинганидек, Саудия Арабистони чемпионати вакиллари польшалик ҳужумчини таклиф қилишдан манфаатдор - уларнинг баъзилари ўтган ёзда сотиб олишга ҳаракат қилишган.

Tudn нашрининг маълумотларига кўра, 35 ёшли футболчи МЛС клублари орасида талабга эга. Қайси клуб қизиқиш билдираётгани аниқ айтилмаган. Эҳтимол, қишда "кўк-анорранглилар"га ҳужумчи борасида таклиф тушар.

Роберт Левандовскининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган ва 2027 йилгача узайтириш имкониятини ўз ичига олади. Transfermarkt портали "Бавария"нинг собиқ футболчисининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 07:58 07.11.2023. Ўқилди: 976 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!