Бугун 7 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Миср марказида уч қаватли бинонинг қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Миср марказида уч қаватли бинонинг қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Асьют провинциясида уч қаватли турар-жой биноси қулаши оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Ad-Dostor ахборот портали хабар берди.

Унинг манбаларига кўра, қулаган уйнинг яна олти нафар фуқароси турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Воқеа жойига 10 нафар тез ёрдам бригадаси, бешта қутқарув гуруҳи ва маҳаллий ҳокимият вакиллари тезда етиб келди.

Асьют провинцияси губернатори воқеа ҳолатларини ўрганиш учун махсус комиссия тузишни буюрди. Унинг сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Киритилди: 10:35 02.07.2024. Ўқилди: 446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!