Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Миср Европа Иттифоқидан 1 миллиард евро миқдоридаги биринчи траншни олди

Миср Европа Иттифоқидан 1 миллиард евро миқдоридаги биринчи траншни олди

Европа Иттифоқи иқтисодий ёрдамининг биринчи транши Миср Марказий банкига 2024 йил 27 декабрда етиб келди.

Бу ҳақда Қоҳирада бўлиб ўтган матбуот анжуманида республика бош вазири Мустафо Мадбули маълум қилди.

"Европа Иттифоқи Миср иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида Мисрга 1 миллиард евро миқдоридаги биринчи траншни жўнатди", деди Мадбули.

Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, 2024 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 3,5 фоизни ташкил этди; Мадбулининг ишончи комилки, Қоҳиранинг иқтисодий масалалардаги ишончи Халқаро валюта жамғармаси билан ўтган йилнинг 25 декабрида Мисрга 1,2 миллиард доллар миқдорида кредит ажратган келишувдан далолат беради.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, ҳукумат 2025 йил учун “аниқ режа”ни ишлаб чиққан бўлиб, у “Рамазон ойи бошланишига қадар” давлат ўзининг барча молиявий мажбуриятларини бажаришини ва асосий маҳсулотлар нархларини барқарорлаштиришини таъминлашга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 17 март куни Қоҳирада бўлиб ўтган саммитда ЕИ Мисрга 7,4 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам кўрсатишга келишиб олган ва у билан ҳамкорлик даражасини стратегик даражага кўтариш бўйича қўшма декларацияни имзолаган эди. Ўша йилнинг 29 июнида Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Лейен Мисрга ташрифи чоғида иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун Қоҳирага 1 миллиард евро ажратилишини эълон қилди.

Киритилди: 12:11 02.01.2025. Ўқилди: 640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!