АҚШ собиқ президенти Барак Обаманинг рафиқаси Мишель Обама мамлакатнинг амалдаги раҳбари Дональд Трампнинг АҚШ учун мос президент эмаслигига амин.
Бу ҳақда “Axios” хабар бермоқда.
"У бу ишни уддалай олишини исботлаш учун етарли вақтдан кўпроқ вақт ўтказди, аммо ҳеч нима ўхгармади. У шунчаки биз билан бирга бўлиши керак эмас ”, деди собиқ биринчи хоним “Трампнинг хатти-ҳаракатлари "бетартиблик, келишмовчиликка" олиб келганини таъкидлаган ҳолда.
Шу билан бирга, Обама хоним америкаликларга Демократик партиядан номзод Жо Байденнинг ҳалоллигини маълум қилиб “У ажойиб вице-президент эди. У иқтисодни сақлаш, пандемияни тўхтатиш ва мамлакатимизни бошқариш учун нима кераклигини билади. Ва у тинглайди.У ҳақиқатни гапиради ва илмга ишонади”, дея қўшимча қилди.