Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Мирзо Улуғбек туманида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Мирзо Улуғбек туманида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида Аҳмад Югнакий кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Ф. ва “G.G.” МЧЖ масъул шахслари дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, ушбу МЧЖга тегишли жами 26 000 дона “Натрий Хлорид” номли дори воситасини фуқаро А.Р.га 195 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:44 23.02.2024. Ўқилди: 865 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!