Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида муҳим масала — аёлларнинг ишлашини тақиқлайдиган эркаклар ҳақида фикр билдирди. Президент бундай иллатлар билан янги иш ўринлари ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш орқали курашиш кераклигига урғу берди.