Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Мирзиёев Сурхондарёга янги ҳоким тайинлайдими?

Мирзиёев Сурхондарёга янги ҳоким тайинлайдими?

Президент Шавкат Мирзиёев шу кунларда Сурхондарёга янги ҳокимни тайинлаши кутилмоқда. Вилоятнинг янги раҳбари Шавкат Мирзиёев Cурхондарёни комплекс ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида вилоятга қиладиган ташрифи давомида тайинланади. Бу ҳақда minbar.uz ёзмоқда.

Ўзбекипаксаноат ассоциацияси раиси Баҳром Шарипов вилоят ҳокими этиб тайинланиши мумкин.

Minbar манбаси маълумотига кўра, ташриф 30 апрель-1 май кунлари бўлиб ўтади. Kun.uz ўз манбасига таянган ҳолда ташриф бугун, 29 апрель куни амалга оширилишини айтмоқда.

Баҳром Шарипов 2017 йил апрелида Ўзбекипаксаноат ассоциацияси раиси этиб тайинланган.

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ўтказилган йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов лавозимидан озод этилганди. 1 апрелда бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов вақтинча ҳоким этиб тайинланган эди.

Киритилди: 13:43 01.05.2019. Ўқилди: 1845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!