Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Мирободдаги Makro савдо-кўнгилочар марказида ёнғин содир бўлди

A A A
Мирободдаги Makro савдо-кўнгилочар марказида ёнғин содир бўлди

28 сентябрь, соат 16:31 да Тошкент шаҳар ИИББ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Миробод тумани, Нукус кўчаси, 83-уйда жойлашган Makro савдо-кўнгилочар марказининг ертўласида жойлашган Bowling клубида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 17:20 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида Bowling клуби ускунасининг двигатели ва девор қопламаси 15 квадрат метр майдонда ёнган.

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Жабрланганлар йўқ.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 11:15 29.09.2018. Ўқилди: 1349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар