Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Мингбулоқда янги поликлиника фойдаланишга топширилди

Мингбулоқда янги поликлиника фойдаланишга топширилди
Наманган вилояти Мингбулоқ тумани Қолғандарё қишлоғидаги 9-оилавий поликлиника биноси фойдаланишга топширилди. 
 
Энди қишлоқ аҳолиси тез тиббий ёрдамни кўп кутишмайди, қолаверса, клиник таҳлиллар топшириш, шифокорлардан малакали тиббий ёрдам олиш учун туман марказий шифохонасига боришга ҳожат қолмади. Салкам 600 миллион сўм маблағ эвазига “Пардоз таъмир сервис” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан собиқ хўжалик идораси ўрнида икки қаватли, муҳташам янги оилавий поликлиника фаолиятини бошлади.
 
Тиббиёт маскан очилиши маросимида Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида одамлар турмуш фаровонлигини ошириш, айниқса, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини юқори даражага кўтариш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
 
Шифокорларга одамларни рози қилишга эришиш учун бурч ва масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда астойдил изланиш зарурлиги айтилди.
 
Тадбир иштирокчилари оилавий поликлиникада яратилган қулайликлар билан танишди.
 
– Ҳудуддаги 5та маҳаллада истиқомад қилувчи 12 минг нафар аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатамиз, – дейди оилавий поликлиника мудири Анорхон Бегматова. – Янги бинода яратилган шароитлардан жуда мамнунмиз.

Manba: uza.uz
Киритилди: 13:00 16.10.2018. Ўқилди: 1472 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!