Ҳукумат қарори (49-сон, 10.02.2026 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Миллий координаталар тизими тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
🔰 Қарорга кўра, Миллий координаталар тизими қуйидаги асосий таркибий қисмлардан иборат бўлади:
▪️ Миллий геодезия референс датуми;
▪️ Ер гравитация майдонининг глобал модели;
▪️ Миллий координаталар тизимининг бошланғич ноль нуқтаси;
▪️ Давлат геодезия тармоғи пунктлари каталоглари;
▪️ Миллий координаталар тизими маълумотлар базаси.
🏛 Миллий координаталар тизимининг бошланғич ноль нуқтаси Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги Чўпонота тепалигида жойлашган Давлат геодезия пункти ҳисобланади.
✅ EGM2008 Миллий координаталар тизимининг Ер гравитация майдонининг глобал модели ҳисобланади.
✔️ Миллий координаталар тизими маълумотлар базасидан Миллий координаталар тизимининг веб-саҳифаси орқали фойдаланилади.