Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Миллий гвардия Тошкентда шубҳали шахсларни қўлга олди

Миллий гвардия Тошкентда шубҳали шахсларни қўлга олди

Жорий йилнинг  25 декабрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги “Эски жува” деҳқон бозори ҳудудига жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизматга жалб қилинган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан бозор расталари атрофида ўзининг шубҳали ҳаракатлари билан кўзга ташланган икки нафар фуқаро тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда, уларга тегишли бўлган спорт сумкасидан 8 дона гугурт қутисига жойлаштирилган ўтсимон ўткир ҳидли, яшил рангдаги модда ҳамда 8 дона психотроп таблеткалар борлиги аниқланган.

Шунданг сўнг улар профилактика инспектори хонасига олиб борилиб, ўтказилган суриштирув ишлари натижасида Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи, фуқаро Р.Р. ва Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқаро И.Р. лар эканлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан ҳозирда Шайхонтоҳур тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 15:03 30.12.2020. Ўқилди: 3851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!