Украина терма жамоаси ва Италиянинг "Aталанта" клуби ярим ҳимоячиси Руслан Малиновскийга "Милан" футбол клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Даниеле Лонго ўзининг Твиттердаги саҳифасида хабар беради.
Украина терма жамоаси ўйинчиси миланликлар манфаатлари нишонида. Aммо, "Милан" Малиновскийни сотиб олишдан ташқари, "Aталанта" нинг бошқа бир ўйинчиси Йосип Иличични сотиб олишни ҳам ўйламоқда.
Италия чемпионатида Малиновский ўтган мавсумда 36 учрашув ўтказди. Унинг ҳисобида саккизта голи ва 12та голли узатмаси мавжуд.
Малиновский "Aталанта" жамоасини 2019 йилдан бери ҳимоя қилмоқда. Бунгача у Белгиянинг "Генк" ва "Шахтёр" жамоаларида ўйнаган.
Малиновский терма жамоада 2015 йилдан бери ўйнаб келмоқда. У терма жамоада 39 ўйин ўтказиб, олтита гол урган.