Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Мигрантларнинг фарзандлари Россияда ўқиш учун рус тилидан 90 фоизлик натижа олиши керак

Мигрантларнинг фарзандлари Россияда ўқиш учун рус тилидан 90 фоизлик натижа олиши керак

Мигрант болаларни рус тилини билиш даражасини тестдан ўтказиш бўйича янги тартиб 1 апрелдан бошланади ва мактабга қабул қилиш учун 90 фоиз тўғри жавоб бериш талаб қилинади, деб маълум қилган Россия Думаси спикери Вячеслав Володин.

"1-синфга қабул қилиш учун 10 саволдан 9 тасига тўғри жавоб бериш,
2-5-синфларга - 20 саволдан 18 тасига,
6-9-синфларга - 22 саволдан 20 тасига,
10-11-синфларга - 24 саволдан 22 тасига тўғри жавоб бериш керак".

Давлат Думаси Спикери бу масала назоратдан чиқарилмаслигини таъкидлаб, "ушбу меъёрларнинг қўлланилишини таҳлил қилиш, ҳудудлар ва педагогик жамоаларнинг фикрини ўрганиш зарур", деди.

Шунингдек, у Россия ИИВ маълумотларини келтириб, жорий йил 1 январь ҳолатига кўра Россияда 783 мингдан ортиқ вояга етмаган мигрантлар борлигини маълум қилган.

Киритилди: 10:23 03.04.2025. Ўқилди: 758 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!