Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Мигрантлар телефонлари туфайли Россиядан чиқариб юборила бошланди

A A A
Мигрантлар телефонлари туфайли Россиядан чиқариб юборила бошланди

Тожикистондан Россияга келаётган муҳожирлар маҳаллий ҳокимият томонидан таъқиблар кучайтирилганидан шикоят қилмоқда. Полиция «экстремистик материаллар» қидириб смартфонларни синчковлик билан текшира бошлади ва шунга ўхшаш нарсаларни топиб олган одамлар кўпинча депортация қилинади, деб хабар беради Озоди радиоси.

Сайтда смартфонлари олиб қўйилган бир неча муҳожирларнинг ҳикоялари келтирилган, уларнинг You Tubeдаги қидирув тарихи текширилган, сўнг уларга Украинадаги уруш, диний мавзудаги видеолар ва бошқалар қизиқаётгани айтилган.Бундан ташқари, полиция мессенжерларни текширади. Telegram ва WhatsApp каби.

Қайд этилишича, смартфон ўрнига оддий тугмачали мобил телефон ёки янги қурилмага эга бўлган, қидирув тарихи ва бошқа нарсалари бўлмаган мигрантлар янада шубҳалироқ.

Киритилди: 23:30 14.07.2024. Ўқилди: 12160 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!