Бугун 26 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

МИБ: Ургутда қарздор корхонанинг 30 миллиард сўмлик мулки хатланди

МИБ: Ургутда қарздор корхонанинг 30 миллиард сўмлик мулки хатланди

Маълум бўлишича, “A.G.L” корхонасига тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида Бизнесни ривожлантириш банки томонидан кредит ажратилган. Бироқ корхона томонидан кредит шартлари бажарилмагани сабабли 30 миллиард сўм миқдорида муддати ўтган қарздорлик юзага келган.

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2023 йил 4 декабрдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздорликни ундириш учун гаровга қўйилган корхона биносига ундириш чоралари қўлланилган. Шунга қарамасдан, корхона раҳбарияти томонидан қарзни қоплаш бўйича зарур чоралар кўрилмаган.

Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилояти бошқармаси инспекторлари қарздорни бир неча бор огоҳлантириб, унинг мол-мулкига тақиқ қўйган. Қарз тўланмаганлиги сабабли гаровга қўйилган кўчмас мулк — корхона биноси хатланди.

Айни пайтда ушбу қарздорлик қопланмаса мулк аукцион савдолари орқали сотувга чиқарилади.

Киритилди: Бугун 18:00. Ўқилди: 388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!