Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими ҳамда вилоят Солиқ бошқармаси органлари томонидан суд ва солиқ органлари қарорлари асосида қарздор “D.H.” МЧЖдан 600 000 000 сўм миқдоридаги солиқ қарздорлиги ундирилди.
Солиқ қарздорликларини ундириш борасида тизимли чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан солиқ органлари фойдасига 5 215 та ижро ҳужжати бўйича 377,3 миллиард сўм маблағнинг ундирилиши таъминланди.
Қайд этиш жоизки, ижро ҳужжатларининг ўз вақтида ва қонуний асосда ижро этилиши давлат бюджети тушумларини ошириш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳамда солиқ қарздорликларини қисқартиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бюро органлари томонидан бу каби чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.