Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорига асосан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 1 079 та ижро ҳужжати бўйича 23,3 млрд. сўм ҳамда "Ҳудудгаз" корхоналари фойдасига эса 1 392 та ижро ҳужжати бўйича 14,7 млрд. сўм қарздорлик амалда ундирилган.
Амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 1,4 млрд. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатланиб, мулклар электрон онлайн савдоларига чиқарилган ва реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.
Мисол учун, Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига асосан, "А-Г-Самарқанд”дан ундирувчи "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ га 25 млн сўм қарз ундириш белгиланган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи корхона фойдасига қарздорлик тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.
Баъзи ҳолларда, фуқароларга қулайлик яратиш ва шанба-якшанба кунлари ўз хонадонларида бўлиш эҳтимоли бўлган фуқаролар билан уларга суд ҳужжатлари мазмунини тушунтириш ҳамда қарздорликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Бу борадаги ундирув тадбирлари давом эттирилмоқда.