Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

МИБ жазо ижросини таъминлади

A A A
МИБ жазо ижросини таъминлади

Мажбурий ижро бюроси Касби туман бўлими томонидан қарздор Касби туман Комилон қишлоғида яшовчи фуқаро С.Гелдиевдан 17.224.000 сўм жазо тариқасида тайинланган жарима ундирилди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман судининг 26.04.2019 йилдаги ижро варақасига асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан айибдор деб топилган С.Гелдиевга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари яъни
17.240.000 сўм жиноий жарима жазоси тайинланган.

Мазкур ижро ҳужжати ижро қилиш учун Мажбурий ижро бюросининг Касби туман бўлими иш юритувига 30.07.2019 йилда келиб тушган.

Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш юзасидан давлат ижрочиси томонидан С.Гелдиевга юқоридаги жарима суммасини тўлашини, тўлашдан бўйин товлаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
44-моддасига асосан жарима жазосини жазонинг бошқа тури билан алмаштириш бўйича тегишли судга тақдимнома киритилиши ҳақида бир неча бор огохлантирилган.

Шунингдек, қарздор С.Гелдиевнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор С.Гелдиевдан 16.09.2019 йилда 17.224.000 сўм жиноий жарима суммаси давлат фойдасига тўлиқ ундирилиши таъминланди ва ижро иши юритуви Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси
1-қисми 1-бандига асосан тамомланди.

 

Киритилди: 12:21 20.09.2019. Ўқилди: 2047 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар