Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

МИБ: 718 млрд сўмлик қарздорлик ундирилди

МИБ: 718 млрд сўмлик қарздорлик ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан мавжуд солиқ қарздорликларини ундириш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида солиқ қарздорлигини ундиришга оид жами 2 трлн. 39 млрд. сўмлик 40 мингдан ортиқ ҳужжатлар келиб тушган. Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида 31 мингдан ортиқ ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, 718 млрд. сўмлик қарздорлик ундирилган.

Шунингдек, қолдиқдаги ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли 172 та 191 млрд. сўмлик мол-мулклар хусусан, 26 та 178 млрд сўмлик кўчмас мулк, 144 та 12 млрд. сўмлик автотранспорт воситалари ҳамда 2 та бошқа турдаги мулклар хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилиши таъминланган. Мазкур мулклар белгиланган тартибда реализация қилиниб, мол-мулк сотувидан тушган маблағлар қарздорлик учун йўналтирилиш таъминланади.

Мисол учун, йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясининг қарорига асосан "EYVALAK-TECHNOLOGY" МЧЖнинг солиқ қарздорлиги бўйича Оҳангарон шаҳар “Гулистон” маҳалласида жойлашган уй хатланиб, реализация қилиш учун электрон онлайн аукцион савдога чиқарилиб, аукцион натижаларига кўра кўчмас-мулк 2 млрд. 116 млн. сўмга сотилган.

Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.

Киритилди: 16:50 16.05.2025. Ўқилди: 361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!