«Уч ажойиб ва машаққатли йилдан сўнг бугун Тошкентдаги охирги куним. АҚШ дипломатияси учун Ўзбекистондан бошқа стратегик жойни тасаввур қила олмайман, у Марказий Осиёнинг ривожланаётган динамоси».
Метт Ҳабиновски Тошкентдаги сиёсий ва иқтисодий маслаҳатчи сифатидаги фаолиятини якунламоқда. У ўз даврида дипломатик алоқаларни ривожлантирди ва иқтисодий ташаббусларни қўллаб-қувватлади, бу орқали АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлади.