Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Метаболизм нима ва уни қандай қилиб тезлаштириш мумкин?

Метаболизм нима ва уни қандай қилиб тезлаштириш мумкин?

Инсон организмидаги моддалар алмашинуви метаболизм деб аталади. У иккита асосий жараённи ўз ичига олади – катаболизм ва анаболизм. Моддалар алмашинуви озиқ-овқатни танадаги барча жараёнлар учун зарур бўлган энергияга айлантириб, организм нормал ишлашини таъминлайди.

🩺 Метаболизм қатор муҳим функцияларни бажаради, шу жумладан ҳужайралар, тўқималар, органларнинг ўсиши ва тикланишини таъминлайди, организмдан токсинлар чиқиб кетишига ёрдам беради, тана ҳароратини меъёрида ушлаб туради.

🔹Метаболизм тезлигига ирсият, ёш, жинс, мушак массаси каби омиллар таъсир кўрсатади.

❓ Метаболиз тез бўлишининг афзалликлари нимада?

✅ Тез метаболизм инсон ўзини янада тетик ҳис қилиши, юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириш, мия фаолиятини яхшилаш, иммунитетни мустаҳкамлаш, тери ва сочлар соғлом бўлишига ёрдам беради.

❗️Моддалар алмашинувини тезлаштириш учун инсон турмуш тарзини ўзгартириши керак.

❓ Метаболизмни қандай тезлаштириш мумкин?

❗️ Бунинг учун инсон, биринчи навбатда, турмуш тарзини ўзгартириши зарур. Бунда бир қанча қоидаларга амал қилиш тавсия этилади:

🏃‍♂️ Мунтазам спорт билан шуғулланиш. Жисмоний фаоллик мушак массасини оширишга, бу эса, ўз навбатида метаболизм тезлашишига ёрдам беради.

🥗 Тўғри овқатланиш. Кўпроқ оқсил ва клетчаткага бой маҳсулотларни истеъмол қилиш, рационда шакар, туз ва зарарли ёғларни камайтириш, зарур миқдорда сув ичиш.

🛌 Тўғри ва етарлича ухлаш. Мунтазам равишда 7-8 соатдан кам ухлаш моддалар алмашинувини секинлаштириши мумкин.

🚬 Зарарли одатлардан воз кечиш. Чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш организм заҳарланиши ва бунинг натижасида метаболизм жараёни суст кечишига олиб келади.

Киритилди: 15:46 27.04.2024. Ўқилди: 889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!