Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Meta «Дарёдан денгизгача» шиоридаги тақиқни бекор қилди

 Meta «Дарёдан денгизгача» шиоридаги тақиқни бекор қилди

Meta Контентни Модерация Кенгаши Фаластиннинг «Дарёдан денгизгача» шиори ёзилган постларга қўйилган тақиқни бекор қилди. Кенгаш иборани ишлатишни тўлиқ тақиқлаш сўз эркинлигига тўсқинлик қилади, деган қарорга келди.

Кузатув кенгаши Фаcэбоокъдаги «Дарёдан денгизгача» иборасини ўз ичига олган постлар билан боғлиқ учта ишни кўриб чиқди ва улар Metaнинг нафрат сўзлари ва гижгижлаш қоидаларини бузмаганлигини аниқлади.

Шу билан бирга, ушбу иборани тўлиқ тақиқлаш сиёсий нутққа номақбул тарзда тўсқинлик қилади, деб таъкидлади модераторлар.

Кенгаш аъзоларининг кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланган қарорда «Дарёдан денгизгача» шиори фаластинликлар билан бирдамликни намойиш этиши, лекин зўравонликка чақирилмагани таъкидланди.

Аввалроқ Human Rights Watch ва Америка ОАВлари Meta ўзининг Facebook тасмасидан қидирув натижаларидан Фаластинни қўллаб-қувватловчи иборалар билан таркибни қасддан яширганликлари ҳақида бир неча бор хабар берган эди. «Дарёдан денгизгача» ибораси биринчи бўлиб тақиқланган.

Контент қарорлари барча Meta платформаларида (шу жумладан WhatsApp, Facebook, Instagram) мажбурий бўлган Кенгаш «Дарёдан денгизгача» шиори бир нечта маънога эга эканлигини ва «турли хил йўллар ва турли ниятларда» қўлланилишини аниқлади.

Исроил бу иборани «антисемитизмни рағбатлантирувчи» сифатида кўриш кераклигини таъкидласада, Meta кенгашининг айтишича, шиор фаластинликлар билан бирдамликка чақириқ сифатида ҳам қўлланилади.

«Ушбу ягона иборани ҳимояланган хусусиятларига кўра гуруҳга қарши зўравонликка чақириш, маълум бир гуруҳни четлаб ўтиш ёки ХАМАСни қўллаб-қувватлаш сифатида тушуниш мумкин эмас», — дейилади қарорда.

«Дарёдан денгизгача, Фаластин озод бўлади» ибораси ғарбда Иордан дарёси ва Ўрта эр денгизи чегараларида Фаластинни яратишга даъватдир. Бу ҳудудлар 1947-1967 йиллардаги урушлар натижасида Исроил томонидан босиб олинган.

Киритилди: 06:29 06.09.2024. Ўқилди: 759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!