Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Мессининг Жаҳон чемпионатидаги рекорд серияси тўхтади

Мессининг Жаҳон чемпионатидаги рекорд серияси тўхтади

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/4 финали доирасида Швейцарияга қарши ўтказилган учрашувда (3:1) гол ура олмади ва ўз тарихий сериясини якунлади.

Мессининг кетма-кет тўққизта ўйинда гол урган серияси жаҳон чемпионатлари тарихида рекорд ҳисобланади. Ушбу серия 2022 йилги мундиалнинг 1/8 финалида Австралияга қарши кечган ўйиндан бошланган эди.

Шунга қарамай, 39 ёшли форвард Швейцарияга қарши баҳсда голли узатмага муаллифлик қилди ва самарали ҳаракатлари (гол ёки ассист) сериясини 10 та ўйинга етказди.

ЖЧ-2026 ярим финалида Аргентина терма жамоаси Англия билан тўқнаш келади. Ўйин 15 июль куни АҚШнинг Атланта шаҳридаги «Мерседес-Бенц Стэдиум»да бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 17:20 12.07.2026. Ўқилди: 9830 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!